Тожикистон парламентининг қуйи палатаси ҳукумат томонидан таклиф этилган қонунчиликдаги ўзгаришлар — яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳни тақиқловчи тузатишларни маъқуллади. Бу ҳақда Asia-Plus хабар бермоқда.
«Бундан буён ака-укалар, опа-сингиллар, амаки-тоға ҳамда амма-холаларнинг болалари ўртасидаги никоҳлар ман этилади», — дея таъкидлаган мамлакат соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазири Нусратулло Салимзода. Унинг айтишича, ўтган йил аввалидаги маълумотларга кўра, мамлакатда 30 мингдан зиёд ногирон болалар қайд этилган бўлиб, уларнинг аксарияти эр-хотин яқин қариндошлар бўлган оилаларда туғилган.
Тузатишларга кўра, 2016 йил 1 июлдан эътиборан фуқаролар никоҳ тузишдан аввал мажбурий тарзда тиббий кўрикдан ўтиши талаб этилади: ФҲДЁ идораларига тегишли тиббий ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда рўйхатдан ўтказиш ман қилинган.
Изоҳ (0)