Украина Россия Федерацияси ҳукумати томонидан 2016 йилнинг 1 январида белгиланган нарх бўйича Россия газини сотиб олишдан бош тортди. Бу ҳақда Украина бош вазири Арсений Яценюкнинг фуқароларга видеомурожаатига таяниб, Meduza хабар беради.
Бош вазирнинг сўзларига қараганда, Украина «етарли ҳажмдаги» газни тўплаган. Унинг маълум қилишича, Украина 13 миллиард куб метр газга эга.
«Биз Россиядан газ харид қилмаймиз, чунки Европа Иттифоқидан Россия бизга таклиф қилгандан арзонроқ нархда газ сотиб оламиз. Евроиттифоқдан газ харид қилишнинг ўртача нархи 200 доллар атрофида», — деди Яценюк.
30 декабрь куни Россия ҳукумати томонидан тасдиқланган ставкага кўра, Украина Россия газининг минг куб метрини 212,23 доллардан харид қилиши мумкин.
Изоҳ (0)