КХДР етакчиси Ким Чен Ин водород бомбасини муваффақиятли равишда синовдан ўтказишга ҳисса қўшган олимлар, технолог муҳандислар ва ишчиларга миннатдорлик билдирди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Улар билан учрашувда Корея Меҳнат партияси биринчи котиби ва Давлат мудофаа қўмитаси биринчи раиси, шунингдек, улар «ўз кучларига таяниш тамойилига асосланган ҳолда ўз-ўзини мудофаа қилиш мақсадидаги даф қилиш ядро кучларини мустаҳкамлаш йўлидаги илмий тадқиқотларда янада кўпроқ муваффақиятларга эришиши»га ишонч билдирди.
Ким Чен Ин мамнунлигини билдириш мақсадида улар билан Пхеньянда Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитаси биносида суратга тушди.
Эслатиб ўтамиз, 6 январь куни Шимолий Корея марказий телевидениеси КХДР мамлакат шимоли-шарқида водород бомбасини муваффақиятли тарзда синовдан ўтказганини хабар қилди.
Кейинроқ Шимолий Корея ўзини ядро қуролига эга мамлакатлар клубига қўшди, бироқ уни биринчи бўлиб қўлламаслигини маълум қилди.
Изоҳ (0)