КХДР Жанубий Кореяга қанотли ракеталар ва ядро каллакларига эга B-52 стратегик бомбардимончи самолётлари жойлаштирилиши муносабати билан, АҚШнинг ядровий даҳшатига ядро билан жавоб қайтаришини айтиб таҳдид қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
КХДР 6 январь куни АҚШ томонидан йўқ қилиш таҳдидидан ҳимояланиш учун водород бомбасини синовдан ўтказганини эълон қилган эди. Бунга жавобан, АҚШ Жанубий Кореяга стратегик қурол-яроғларни жойлаштира бошлади.
КХДРнинг марказий «Нодон синмун» газетасида «Атомга атом билан жавоб қиламиз» номи остидаги мақолада АҚШнинг Кореяга нисбатан сиёсати қораланди. Унда ёзилишича, АҚШ Корея билан тарихий низодан хулоса чиқариши керак. «Биз, бахтимизга, Корея-Америка урушида ғалаба қозонганмиз», — дейилади мақолада.
Изоҳ (0)