Хитойнинг Хэнань провинциясида Мао Цзэдуннинг 36 метрлик ҳайкалини буза бошлашди, деб ёзади Meduza.
Ҳайкал бир неча кунгина аввал қуриб битказилган ва маҳаллий ОАВлар маълумотларига кўра, у 3 миллион юан (тахминан 455 минг доллар)га тушган.
Ижтимоий тармоқларга жойланган суратлардан маълум бўлишича, дастлаб, ҳайкалнинг қўл ва оёқларини кесиб ташлашган. Маонинг бошини қора мато билан ёпиб қўйишган. Хабар берилишича, ёдгорликни бузишга маҳаллий ҳукумат қарор қилган — унинг қурилиши, гўёки, уларнинг розилигисиз амалга оширилган.
Изоҳ (0)