Эфиопиянинг Гинчи шаҳрида расмийлар ўрмон кесилиши ҳақида эълон қилгандан сўнг ноябрь ойида бошланган ғалаёнларда камида 140 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Human Rights Watch (HRW) халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Куч тизими ходимлари камида 140 нафар намойишчини ўлдирган ва ундан ҳам кўп одамни жароҳатлаган. Бу Эфиопияда 2005 йилги сайловлар чоғида юз берган ғалаёнлардан кейинги энг йирик бўҳрон бўлиши мумкин», — дейилади ташкилот сайтида жойлаштирилган баёнотда.
Эфиопия ҳукумати ҳуқуқ ҳимоячиларининг мазкур баёнотига изоҳ бермаган. Расмийлар беш киши нобуд бўлганини тан олган, холос.
Изоҳ (0)