Россия президенти Владимир Путин Италия бош вазири Маттео Ренци билан телефон орқали мулоқотда бўлди, дея маълум қилди «РИА Новости».
«Халқаро ҳаётнинг долзарб мавзулари юзасидан фикр алмашиш чоғида Суриядаги можарони тартибга солиш келажаги, шунингдек, Эрон ва Саудия Арабистони муносабатлари билан боғлиқ вазиятга эътибор қаратилди. Халқаро терроризмга қарши кураш борасидаги уринишларни бирлаштириш зарурлиги таъкидланди», — дея хабар беради Кремль матбуот хизмати.
Изоҳ (0)