Хитойнинг Хэнань провинцияси Чжэнчжоу шаҳрида бульдозер ишлаб турган касалхона ва унга бириккан моргнинг бир қисмини бузиб ташлади, дея хабар бермоқда Associated Press.
Ҳодиса натижасида клиниканинг бир нечта ходими жабрланди, тахминан 20 миллион юанлик (3 миллион доллар) ускуналарга зарар етди. Бундан ташқари, моргдаги жасадлардан олтитаси вайроналар остида қолди.
Агентлик таъкидлашича, маҳаллий ҳукумат муассаса ёнидан ўтган йўлни унинг ҳудуди ҳисобига кенгайтиришни режалаштирмоқда, шу туфайли касалхонани бузиш бир йилдан бери кўзда тутилган. Бўлимларнинг бир қисми кўчиб ўтган, бироқ уларнинг баъзилари ҳамон ишлаётган бўлган, уларнинг ходимлари эса бино бузилишидан бехабар бўлган.
Провинция раҳбарияти вакиллари эса касалхона маъмуриятини бу ҳақда огоҳлантирганини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)