Куба сейсмологик тадқиқотлар миллий маркази ўтган йили оролда 5053 та зилзила қайд этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Улардан 17 таси сезиларли бўлган ва асосан Куба жануби-шарқида рўй берган. 4,2 магнитудали энг кучли зилзила ўтган йил январида Хагуэй-Гранде шаҳри жанубида содир бўлган.
Шунингдек, 2015 йилнинг 1 ва 17 март кунлари Камагуэй вилоятининг Сибанику-Каскорро туманида кузатилган силкинишлар ҳам анчайин кучли бўлган: иккала кунда ҳам 200 дан ортиқ силкиниш қайд этилган.
Изоҳ (0)