Янги йил байрами арафасида Кёльнда (Германия) муҳожирлар томонидан аёлларга тегажоқлик қилиш ҳолатлари қайд этилгач, мустақил равишда кўчаларда тартиб ўрнатиш истагидаги одамлар гуруҳи пайдо бўлди. Улар ижтимоий тармоқлар орқали бирлашмоқда, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Facebook’даги «Дюссельдорф кузатади» гуруҳига ҳозигача 2,3 минг киши кирган бўлиб, гуруҳ асосчилари дам олиш кунлари, оммавий тадбирлар чоғида шаҳар бўйлаб кезиш ва фавқулодда ҳолатлар рўй берганда аёлларга кўмак беришни таклиф этмоқда.
Полицияда бу ғоя қўллаб-қувватланмади. «Фуқароларнинг ўзини-ўзи ҳимоя қилиш отрядлари қўрқув белгисидир. Жамоат тартибини сақлаш полициянинг вазифаси ҳисобланади», — дея таъкидлаган Германия полициячилари касаба уюшмаси раиси ўринбосари Йорг Радек.
Изоҳ (0)