Ливиянинг Злитен шаҳридаги ҳарбий лагерда содир этилган портлаш қурбонлари сони 65 кишига етди, дея хабар берди «Газета.ru».
Ҳалок бўлганлар орасида ҳарбийлар ҳам, тинч аҳоли вакиллари ҳам бор. 100 га яқин киши жароҳат олган.
Терактдан мақсад қирғоқ ҳимояси штаби бўлгани айтилмоқда. Шаҳарда мактаблар ёпилган, сафарбарлик эълон қилинган.
Изоҳ (0)