Эрон расмийлари Саудия Арабистони ҳарбий-ҳаво кучлари мамлакатнинг Ямандаги элчихонасига авиазарба берганини маълум қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Яман пойтахти Санодаги элчихона биносига зарба натижасида шикаст етказилган. Ҳалок бўлган ёки жароҳатланганлар ҳақида хабар берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Эрон президенти Ҳасан Руҳоний мамлакат Олий суди раиси Содиқ Ларижонийга мактуб йўллаб, Саудия Арабистонининг Теҳрон ва Машҳаддаги дипломатик ваколатхоналарига ҳужум қилганларни жазолашни сўраганди.
Изоҳ (0)