Германияга саёҳат қилаётган америкалик қиз поездда 2,6 миллион долларлик Страдивари скрипкасини унутиб қолдирди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар беради.
Ҳодиса Мангейм—Саарбрюккен йўналишидаги поездда содир бўлди. Белгиланган станцияга етиб келган скрипкачи қиз купени тарк этди ва фақат бир муддатдан сўнг асбобни вагонда унутиб қолдирганлигини англади. Қиз шу заҳотиёқ полицияга мурожаат қилди. Поезд Мангеймга қайтиб жўнашига бир дақиқа қолганда, улар асбобни топишга муваффақ бўлди.
Шундан сўнг, скрипка ўз эгасига қайтарилди. Йўқотилган асбоб 1727 йилда тайёрланган бўлиб, General Dupont Grumiaux деб номланувчи скрипка эди.
Изоҳ (0)