Украина Марказий Осиёга юк етказиш учун Россияни четлаб ўтиш имконини берувчи Транскаспийск халқаро транспорт йўналишидан фойдаланишни таклиф этмоқда. Бу ҳақда «Review.uz» хабар берди.
Мамлакат инфратузилма вазирлигининг маълум қилишича, 2016 йил 15 январда Иличевскдан Украина—Грузия—Озарбайжон—Қозоғистон— Хитой ( Каспий ва Қора денгиз орқали) йўналиши бўйича контейнер поездининг намойиш рейси йўлга чиқади. Ушбу маршрут Буюк ипак йўлининг янги йўналиши бўлиб, шарқий ҳудудларга Россияни айланиб ўтиб юк оқимларини йўналтириш имконини беради. У Қора ва Каспий денгизларидаги паром кечувларини ўз ичига олади (Иличевск—Батуми ва Алят—Актау-Порт).
Намойиш рейси Украинадан Марказий Осиё мамлакатларига юк етказиб беришнинг анъанавий қуруқликдаги йўлига рақобат қилувчи йўналиш очилганини кўрсатиб бериши кутилмоқда. Контейнер поезди тахминан 20 та вагондан иборат бўлади.
Изоҳ (0)