Кельвин Б. Стивенсон бошчилигидаги астрономлар жамоаси нептунсимон HAT-P-26b экзосайёраси атмосферасида сув буғининг изларини аниқлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
Олимлар бу сайёранинг атмосферасида сув буғи бор, бироқ калий йўқ, деган хулосага келди. HAT-P-26b сайёрасининг массаси Нептуннинг массасига тенг, у Ердан 437 ёруғлик йили масофада жойлашган ва ўз юлдузи атрофида 4,23 кунда айланиб чиқади.
Ҳисоб-китобларга кўра, сайёра массасининг ярмини оғир ядро, иккинчи ярмини водород-гелийли атмосфера ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 31 июлида олимлар Ерга энг яқин жойлашган ерсимон экзосайёрани аниқлагани маълум қилинганди. Кассиопея юлдузлар туркумидаги HD 219134b сайёраси Қуёшдан 21 ёруғлик йили масофасида жойлашган.
Изоҳ (0)