Хонанда Канизанинг ҳам никоҳ маросими, ҳам концерти унинг туғилган куни — 28 апрель кунига белгиланди, дея хабар бермоқда «Даракчи» қўшиқчининг маъмурига таяниб.
Унинг айтишича, концертни ўтказиш санасига ҳозирча расман рухсат берилмаган, аммо 28 апрель куни ҳам концерт, ҳам тўй, ҳам туғилган кунни ўтказиш режалаштирилмоқда.
Нашр таъкидлашича, Каниза ўзининг Instagram’даги саҳифасида никоҳ узуги ҳақида маълумот бериб, унинг йўлда эканлигини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда Канизанинг концерти куни саҳнада турмушга чиқиши ҳақида хабарлар тарқалган, хонанданинг ўзи ҳам буни тасдиқлаган эди.
Изоҳ (0)