5 январь, сешанба куни «Ист-Энд фуқаролари» телесериалидаги иштироки орқали танилган британиялик 43 ёшли актриса Шан Блейкнинг уйидаги боғдан уч кишининг жасади топилди. Актриса ўтган йилнинг 13 декабрь куни икки ўғли — 8 ёшли Захарий ва 4 ёшли Амон билан биргаликда дараксиз йўқолганди, дея хабар беради «Вести».
«Лондоннинг Ирит туманидаги Блейкларга тегишли уйда ўтказилган тинтув чоғида боғ ҳудудидан учта жасад топилганини афсус билан маълум қиламиз. Жасадлар шахсини аниқлаш ҳозирча амалга оширилмаган бўлса-да, иш жойидан силжиганини қайд этиш мумкин. Шаннинг оиласи ҳам хабардор қилинган», — дея таъкидлаган Скотленд-Ярд вакиллари.
Блейк ва унинг ўғиллари йўқолганидан сўнг уч кун ўтиб полиция актрисанинг жазмани ва болаларнинг отаси бўлмиш Артур Симпсон-Кентни сўроқ қилган, бироқ терговчилар билан мулоқотдан сўнг у ғойиб бўлганди. Шундан сўнг полиция қотиллик бўйича иш қўзғади.
Изоҳ (0)