Охирги 40 йил ичида биринчи марта 2015 йилда Ернинг энг баланд чўққисини забт этишга уринган алпинистларнинг ҳеч бири кўзлаган маррасини забт эта олмади. Бу ҳақда Asia-Plus хабар беради.
Бундан ташқари, 2015 йилда Непалда юз берган зилзиланинг бир қисми бўлган тоғдаги зилзила туфайли Эверест лагерида 22 киши ҳалок бўлди. Бу қурбон бўлганларнинг йиллик рекордидир. Фожиа Жомолунгмага чиқишнинг баҳорги мавсуми авж олган пайтда юз берди.
Зилзиладан сўнг яна 170 нафар алпинист Эверестнинг жанубий чўққисидан эвакуация қилинган. Хитой ҳукумати хавфсизлик нуқтаи назаридан унга Тибет томондан чиқиш йўлини ёпиб қўйди.
Бундан аввал Эверестни забт этувчилар энг кўп ҳалок бўлган йил 1996 йил ҳисобланган. Ўшанда ноқулай об-ҳаво шароитлари ва бошқа сабабларга кўра 15 киши ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)