«Реал» (Мадрид) бош мураббийи Зинедин Зидан ушбу лавозимга тайинланишига муносабатини билдирди, дея хабар беради «Uff.uz».
«Буюк жамоани бошқариш имконини тақдим этган клуб ва президентга миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Бу мен учун катта бахт. Мен бугун ‘Реал’га ўйинчи сифатида келганимдагидан ҳам кўпроқ ҳиссиётларга бериляпман, — дея таъкидлаган Зидан. —‘Реал’ , шубҳасиз, дунёдаги энг яхши жамоа. Жорий мавсумда совринларни қўлга киритишимиз учун қўлимдан келганча ҳаракат қиламан».
Изоҳ (0)