Футбол бўйича Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Херардо Мартино «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг 2016 йилги Олимпиада ўйинларида иштирок этмаслиги аниқроқ эканлигини билдирди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Ҳали якуний қарорга келганимиз йўқ, бироқ Месси Олимпиадада ўйнамаса керак, деб ўйлайман. Жамоамизда ёш ва истеъдодли ҳужумчилар кўп: Икарди, Дибала, Вьетто, Кальери. Улар ўзини жуда яхши кўрсатяпти», — дея таъкидлаган Мартино.
Лионель Месси Аргентина терма жамоаси 2008 йилдаги Олимпиада ўйинларида ғолиб чиқишида кўмак берганди.
Изоҳ (0)