2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланма олган ўзбекистонлик спортчилар сони яна биттага кўпайди, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси.
Хитойнинг Сянмин шаҳрида ўтказилган марафонда ўзбекистонлик Андрей Петров 42 км 195 метр масофани 2:17.47 сонияда босиб ўтиб, белгиланган меъёрни бажарди.
Шу тариқа, ўзбекистонлик енгил атлетикачилар XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига саккизинчи йўлланмани қўлга киритди.
Бугунги кунга келиб, ўзбек спортчилари томонидан «Рио—2016» ўйинларига қўлга киритилган лицензиялар сони 51 тага етди. Шундан 24 таси паралимпиячиларга тегишли.
Изоҳ (0)