«Ўзбектелеком» АК 2016 йил 1 январдан телефон алоқа хизматлари учун янги қўшимча «Шаҳар», «Вилоят» ва «Республика» тариф режаларини амалга киритди. Бу ҳақда «Ўзбектелеком» АК матбуот хизмати хабар бермоқда.
Янги тариф режалари абонентларга телефон тармоғидан киритилган лимит доирасида шаҳар, вилоят ёки бутун Ўзбекистон бўйлаб чиқиш қўнғироқларидан фойдаланиш имконини беради. Бунда «Ўзбектелеком» АК тармоғи ичидаги киритилган лимитга «Ўзбектелеком» АК UzMobile филиали GSM ва CDMA тармоғига чиқиш қўнғироқлари ҳам киради.
Бундан ташқари, барча тариф режаларида киритилган лимитда Ўзбекистондаги бошқа алоқа операторлари тармоғида чиқиш қўнғироқлари кўзда тутилган.
«Шаҳар» тарифида бир ойлик абонент тўлови 10 минг, «Вилоят» тарифида 15 минг ва «Республика» тарифида 25 минг сўмни ташкил қилади. Киритилган лимитдан ортиқ ҳар 1 минут сўзлашув шаҳар (туман) бўйича – 9 сўм, вилоят бўйича – 25 сўм, республика бўйича – 65 сўм миқдорида нархланади.
Барча янги тариф режаларида кириш қўнғироқлари – бепул. Янги тариф режалари билан қуйида танишиш мумкин.
Изоҳ (0)