Англияда давом этаётган Tradewise Hastings Masters турнирида ўзбекистонлик Жаҳонгир Воҳидов 8-турда венгриялик Фодор Тамашни мағлуб этди. Бу ҳақда «Оламспорт» хабар бермоқда.
Мусобақа пешқадамлари – венгриялик Ференс Беркеш ва польшалик Александер Миста ўзаро учрашувда дурангга имзо чекди. Бу эса Жаҳонгир Воҳидовга 6,5 очко билан турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб олишига имкон берди.
5 январь, сешанба куни ўзбекистонлик шахматчи турнирнинг иккинчи рақамли иштирокчиси Игорь Хенкинга қарши баҳс олиб боради. Германиялик бу гроссмейстер 6 очко билан учинчи поғонадан жой олган.
Изоҳ (0)