Саудия Арабистони Эрон билан авиақатнов, икки томонлама савдо алоқаларини тўхтатади, фуқароларига ушбу мамлакатга боришни ман этади. Шу билан бирга, эронликлар Макка ва Мадинани зиёрат этишига ҳеч қандай тўсқинлик бўлмайди. Бу ҳақда Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Ал-Жубайрнинг айтишича, Эрон «инқилоблар содир этиш ўрнига ўзини масъулиятли мамлакат сифатида тутишни ўрганиши ва халқаро меъёрларни ҳурмат қилиши» зарур. Шундай бўлган тақдирдагина икки томонлама алоқалар тикланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони, Судан ва Баҳрайн Эрон билан дипломатик алоқаларни тўхтатди, Бирлашган араб амирликлари эса муносабатларни элчидан ишончли вакил даражасигача пасайтирди.
Изоҳ (0)