Чанша шаҳридан Саня пунктига йўл олган Пекиннинг Capital Airlines авиакомпанияси самолёти йўловчиси парвоз вақтида авария эшигини очиб, самолётдан тушиб қолишга ҳаракат қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
Хитой ОАВлари хабарига кўра, аёл самолётдан сакраб, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган. Экипаж аъзолари уни тўхтатишга уринганда, аёлни бошқа икки йўловчи ҳимоя қилиб чиқди ва ўртада муштлашув юзага келди. Аммо юзага келган ҳодисага қарамай, самолёт муваффақиятли қўнишни амалга оширди.
Айни вақтда воқеа айбдорлари жамоат хавфсизлигига таҳдид солишда айбланиб, қўлга олинди. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)