Россия ҳарбий разведкаси раҳбари — Бош разведка бошқармаси бошлиғи, генерал-полковник Игорь Сергун 59 ёшида вафот этди. Россия президенти Владимир Путин унинг яқинларига ҳамдардлик телераммаси йўллади, дея хабар беради «Газета.ru».
«Ҳамкасблари ва қўл остидагилари уни ҳақиқий жанговар зобит, тажрибали ва ишнинг кўзини биладиган қўмондон, катта жасорат эгаси, ҳақиқий ватанпарвар сифатида биларди. Профессионаллиги, қатъияти, ҳалоллиги учун ҳурмат қиларди», — дейилади мазкур телеграммада.
Путин Суворов номли билим юрти курсантлигидан Бош разведка бошқармаси бошлиғигача бўлган босқичлардан ўтган Игорь Сергун ҳаётини Россия ва унинг қуролли кучларига бағишлаганини таъкидлаган.
Изоҳ (0)