Сан-Диегода (АҚШ) Янги йил кечасида эгизаклар икки дақиқа фарқ билан дунёга келди. Шу боис улардан бирининг туғилган куни 2015 йилда, иккинчисиники эса 2016 йилда қайд этилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Эгизаклар ўғил ва қиз бўлиб, бири 2015 йил 31 декабрь 23.59 да дунёга келган, яна бири 2016 йил 1 январда, 00.01 да туғилган. Уларнинг отаси — Луи Валенснинг айтишича, болалар асли январь охирида дунёга келиши кутилган, бироқ шифокор турмуш ўртоғига саломатлиги борасидаги муаммолар туфайли имкон борича эртароқ туғишни маслаҳат берган. Шунга қарамай, ҳозирда эгизаклар мутлақо соғ эканлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)