Россия президенти Владимир Путин мамлакатда 2017 йили экология йилини ўтказиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Бундан кўзда тутилган асосий мақсад жамоатчилик эътиборини Россиянинг экологик ривожланиши, биологик хилма-хиллик ва экологик хавфсизлик масалаларига қаратишдан иборат. Бунинг учун экология йилини ўтказиш қўмитаси тузилади. Ҳукуматга асосий тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси юклатилган.
Россияда 2015 йил адабиёт йили, 2016 йил эса миллий кино йили деб эълон қилинган.
Изоҳ (0)