АҚШнинг Жоржия штати Атланта шаҳри яқинидаги мотелда 11 нафар бола ва бир аёл гаровга олинди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Тахминларга кўра, уларнинг барчасини бир киши гаровга олган. Қайд этишларича, гаровга олинганлар орасида уч ойликдан тортиб 17 ёшгача бўлган болалар бор.
Гаровга олинган аёл 911 хизматига қўнғироқ қилишга муваффақ бўлган. NBC News хабарига кўра, ҳодиса жойида махсус хизматлар, полиция ва қутқарувчилар иш олиб бормоқда.
Изоҳ (0)