Ўзбекистон МТРК «Ўзбекистон» телеканали ижодкорлари бу сафар ҳар йилгидан-да ўзгача, энг замонавий юқори технологиялар ёрдамида Янги йил байрам дастурини тайёрлаб, 31 декабрь куни кечки эфир соатларида намойиш этди. Бу ҳақда «Дарё»нинг МТРКдаги манбаси хабар бермоқда.
Унда сенаторлар, депутатлар, шунингдек, фан-таълим, маданият ва спорт соҳасининг энг кўзга кўринган намояндалари ҳамда машҳур санъаткорлар иштирок этди.
200 дан ортиқ машҳурлар ташриф буюрган байрам оқшомини тасвирга олиш жараёнида замонавий LED электрон мониторларидан ва энг сўнгги русумдаги камера ва ёритгич, безак воситаларидан, медиатехнология ускуналаридан унумли фойдаланилди.
Изоҳ (0)