Ўзбекистонда халқ артисти, олий тоифали сухандон Абдумўмин Ўтбосаровнинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлгани маълум бўлди. Бу маълумотни унинг ҳамкасби Муслимбек Йўлдошев «Sayyod.com» билан суҳбат маълум қилган.
«31 декабрь эрталаб 10:30 ларда телевидениеда ишда бўлган Абдумўминнинг тоби қочди. Шифохонага олиб кетилди. Юрак хуружи (инфаркт) бўлибди. Уйдагилари борганида ҳаммаси яхши дея хотиржам қилиб кетказиб юборишган. Бироқ тонгда мана шу мудҳиш хабардан воқиф бўлдик. Биласизми, у шифохонага кета туриб ҳам ўз ишини ўйлади ‘Яна бир жумлам бор эди, шуни ёзиб олсам’ деганча қолди. Бундай фидоий ва ўз ишини усталари жудаям кам, юрак хуружи бўлиб турган пайти ҳам ўз соғлиғини ўйламай, ишини ўйлади», — деди Муслимбек Йўлдошев.
Бугун, 1 январь куни пешинда Бодомзор масжидида Абдумўмин Ўтбосаровнинг жанозаси ўқилди.
Сўнгги бора Абдумўмин Ўтбосаровни томошабинлар 31 декабрь куни эфирда Президент табригини ўқиб эшиттирганида ойнаи жаҳонда кўрди.
Эслатиб ўтамиз, Абдумўмин Ўтбосаровнинг тўсатдан оламдан ўтгани 1 январь тонгида маълум қилинди.