Ўзбекистондан 2016 йилда харид қилинадиган газ Туркманистондан 2015 йили олинган газ ҳажмидан кўра кўпроқ бўлади. Ўтган йил охирида ўзбек газини сотиб олишни кўпайтириш бўйича келишувга эришилгани бу борадаги муҳим қарор сифатида баҳоланмоқда. Бу ҳақда Россиянинг «Газпром» компаниясидаги манба маълум қилган, дея хабар беради «ТАСС».
«2016 йилда ўзбек газини харид қилиш ҳажми Туркманистон 2015 йилда етказиб берган 3,1 миллиард кубдан кўра анчагина кўп бўлиши кундек равшан», — дея таъкидлаган манба. Маълумот учун, Ўзбекистон газ қазиб олувчи дунёдаги энг йирик давлатлар ўнлигига киради (йилига 63—65 миллиард куб газ), МДҲ давлатлари орасида эса учинчи ўринни эгаллайди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Газпром» 2016 йилда Туркманистон газини харид қилишдан бош тортгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)