Буюк британиялик олимлар электрон сигареталар хавфли эканлигини исботлади: уларда мавжуд моддалар бронхиолит ва ўпканинг бошқа хасталикларига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда «Hi-tech.mail.ru» хабар бермоқда.
Сан-Диегодаги Калифорния университети мутахассислари тадқиқотлари давомида узлуксиз вейпинг (электрон сигареталарни бир неча соат давомида кетма-кет чекиш) жараёнини синаб кўрди. Тадқиқот муаллифларидан бири Жессика Ванг-Родригез электрон сигареталарнинг зарари анъанавий сигареталардан қолишмаслигини таъкидламоқда.
Синовлар чоғида сигареталарнинг икки тури — никотинсиз ва кўп бўлмаган миқдорда никотинга эга сигареталардан фойдаланилган. Тажрибалар икки ҳолатда ҳам ўпка ва бошқа аъзолар тўқималари нобуд бўлиши, фақат никотинсиз сигарет чекканда бу жараён бироз сустроқ кечишини кўрсатди.
Изоҳ (0)