Америка махсус хизматлари раҳбарияти АҚШ президенти Барак Обамага байрам кунлари мамлакатнинг учта йирик шаҳри — Нью-Йорк, Лос-Анжелес ва Вашингтонда терактлар уюштирилиши мумкинлиги ҳақида хориждан келган маълумотни етказди, деб хабар беради «ТАСС».
Обама Рождество таътилини ўтказиш учун Гавайига йўл олишидан олдин махсус хизматларнинг юқори мартабали вакилларидан мамлакатда Янги йил арафасида хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлган ҳолатлар юзасидан брифинг ўтказишни талаб қилди. Юқори мартабали амалдорлар Рождество ва Янги йил орасида Нью-Йорк, Лос-Анжелес ва Вашингтонда теракт содир бўлиши мумкинлиги ҳақида хориждан келган огоҳлантиришни президентга маълум қилди.
Бу хабар фақат бир манбадан келиб тушган бўлишига қарамай, ҳукумат унга жиддий муносабатда бўлди. ФҚБ юқорида тилга олинган шаҳарларда хавфсизликни таъминловчи ходимлари сонини оширди.
Янги йил куни миллионлаб одамлар йиғиладиган Таймс-скверда 6 минг нафар полиция ходими навбатчилик қилади.
Изоҳ (0)