• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 2016 йил 1 мартдан Йўл ҳаракати қоидаларининг янги таҳрири кучга киради

    Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси Йўл ҳаракати қоидаларининг 2016 йил 1 мартдан кучга кирадиган янги таҳририни тасдиқлади. Бу ҳақда, Ўзбекистон ҳукуматидаги манбага асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Йўл ҳаракати қоидалари (ЙҲҚ) амалдаги таҳрири 2000 йилда қабул қилинган, 2006, 2007, 2011 ва 2013 йилларда унга ўзгартишлар киритилган. Қоидаларнинг янги талқини мамлакатда сўнгги йилларда юз берган, хусусан, автотранспорт воситалари сони кўпайиши ва ахборот-коммуникация технологиялари ривожланганиши билан боғлиқ ўзгаришларни маълум маънода ўзида акс эттирган.

    Йўл ҳаракати қоидаларидаги асосий ўзгаришлардан бири сифатида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига аҳоли яшаш пунктларида рухсат берилган энг юқори тезликни соатига 70 километр оширишга рухсат бериш ҳуқуқи тақдим этилганини кўрсатиш мумкин.

    Маҳаллий ҳокимлик органлари, агар йўл ҳолати катта тезликда ҳаракатланиш имконини берса, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлик хизмати билан келишган ҳолда, йўлларнинг алоҳида қисмларида ёки алоҳида турдаги транспорт воситалари учун алоҳида қатнов қаторлари (полосалари)да тегишли йўл белгиларини ўрнатган ҳолда тезлик режимини ошириши мумкин.

    Бундан ташқари, турар-жой ва уларга ёндош ҳудудларда (уй-жой қурилган ҳудудлар оралиғидаги йўллар)да транспорт воситалари соатига 30 километрдан юқори тезликда ҳаракатланиши мумкин эмаслиги ЙҲҚнинг янги таҳририда белгилаб қўйилган.

    Болалар гуруҳини олиб кетаётган транспорт воситаларининг ташкилий жамланмаси ҳар қандай йўлда соатига 60 километрдан юқори тезликда ҳаракатланиши тақиқланган. Бундан буён болаларни юк автомобили кузовида олиб юриш тақиқланади.

    «Газета.uz»нинг қайд этишича, Ўзбекистон аҳоли яшаш пунктларида рухсат берилган тезликнинг юқорилиги бўйича жаҳон бўйича олдинги ўринларда турувчи мамлакатлардан бири ҳисобланади. Европа мамлакатларида ва кўплаб ривожланган давлатларда аҳоли яшаш пунктларининг асосий қисмида автотранспорт воситалари тезлиги соатига 50 километр билан чекланган.

    Янги ЙҲҚда навигаторлар ва видеорегистраторлардан фойдаланиш масаласи ҳам тартибга солинган. Ҳужжатда ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш давомида автомобилни ишлаб чиқарувчи корхона томонидан автомобилга ўрнатилган теле- ва видеомониторлардан теле- ёки видеодастурларни томоша қилиш мақсадида фойдаланиши мумкин эмаслиги аниқ белгилаб қўйилган.

    Теле- ва видеомониторларни салоннинг олд қисмига ўрнатиш тақиқланган, бироқ бу тақиқ навигаторлар ва видеорегистраторларга, шунингдек, ташқи кузатув видеокамераларига боғланган мониторларга дахлдор эмас — қоидага кўра, мазкур воситалар ҳайдовчи томонидан атроф-йўлни кузатишга халал бермаслиги керак.

    ЙҲҚнинг янги таҳририга мувофиқ, транспорт воситаси ҳайдовчиси ҳаракатни бошлаш арафасида йўловчиларни хавфсизлик камарини тақиш ҳақида, мотоцикл ёки мопедда ҳаракатланиш вақтида эса шлемни кийиш ҳақида огоҳлантириши керак.

    Куннинг қоронғу вақтида ва кўриш шароити оғир бўлган ҳолатда мажбурий тўхташни амалга оширганда, транспорт воситасини таъмирлаш мақсадида йўлнинг қатнов қисмига чиқаётган ҳайдовчи ёруғлик қайтарувчи нимча кийиб олиши шарт.

    Автобуслар ва йўналишли транспорт воситалари, шунингдек, мотоцикллар ва мопедлар куннинг ёруғ вақтида ҳам яқинни ёритувчи чироқларини ёқиб юришлари керак.

    Қоидаларга ЙҲҚнинг бузилишини махсус автоматлаштирилган техник воситалар ёрдамида фото- ва видеофиксация қилиниши ҳақидаги тушунча ҳам киритилган.

    Ички ишлар вазирлигидан «Газета.uz»га маълум қилишларича, Йўл ҳаракати қоидаларининг янги таҳрири вазирлик сайтида эълон қилинади ва барча ўзгаришлар ҳақида ОАВ орқали батафсил ахборот берилади. Бундан ташқари, кейинги бир ой давомида янги таҳрирдаги ЙҲҚ матнли кўринишда чиқарилиши керак.

    30.12.2015, 10:22   Изоҳ (0)   102698
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентнинг Нурафшон кўчасидаги замонавий уйларнинг соҳиблари Янги йилни нишонлади

    30.12.2015, 07:03

    Ўзбекистонда ўзгармайдиган валюта олди-сотдиси, наманганлик талабалар табриги, қаҳрамон журналистлар ва куннинг бошқа муҳим янгиликлари

    29.12.2015, 20:11

    Ravnaq-bank чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлди

    29.12.2015, 18:22

    Ўзбекистон Марказий банки валюта олди-сотди соҳасида ҳеч қандай ўзгаришлар кўзда тутилмаётганини маълум қилди

    29.12.2015, 18:01

    Ўзбекистон ТИВда Хитой элчиси билан ўзаро муносабатларни ривожлантириш иститиқболлари муҳокама қилинди

    29.12.2015, 17:38

    Абдулазиз Камилов АҚШ элчиси билан 2016 йилдаги қўшма тадбирлар жадвалини муҳокама қилди

    29.12.2015, 16:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 



    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида иссиқлик ва гидроэлектр станциялари ишга туширилади

    Ўзбекистон | 22 июл, 00:13

    Индонезия президентининг мушуги шахсий қўриқчига эга бўлди 

    Дунё | 22 июл, 00:00

    Ўзбекистонда газ ва бензин ишлаб чиқариш ҳажми камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 23:44

    Исроил 25 давлатнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириғини рад этди

    Дунё | 21 июл, 23:16

    Қирғизистонда SIM карталарни учинчи шахсга бериш ва сотишни тақиқловчи қонун қабул қилинди 

    Дунё | 21 июл, 22:56

    Ўзбекистонда “олтмишвой” ва “етмишвой”лар туғилиши сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.