Ўзбекистонда хорижий валюта олди-сотди операциялари белгиланган тартибда амалга оширилишда давом этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки матбуот хизмати 29 декабрь куни маълум қилди.
«Ўзбекистон Марказий банки тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларга хорижий валютани сотиш ва сотиб олиш операциялари белгиланган тартибда амалга оширилишини ҳамда соҳага оид қонун ҳужжатларига ҳеч қандай ўзгартиришлар киритилиши кўзда тутилмаётганини маълум қилади», — дейилади хабарда.
Аввалроқ «КDB Банк Ўзбекистон» 1 январдан конверсион карталарга хизмат кўрсатилмаслиги ҳақидаги хабарларга раддия берган эди.
Изоҳ (0)