Ravnaq-bank чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш учун Бош лицензияга эга бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ravnaq-bank’га чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш учун Бош лицензия бериш ҳақидаги қарор Марказий банк бошқаруви томонидан 2015 йил 26 декабрда қабул қилинган.
Маълумот учун, Ravnaq-bank хусусий акциядорлик-тижорат банкига 2001 йил июнида асос солинган. Банк 2002 йилдан Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди, «Тошкент» Республика фонд биржаси, шунингдек, Ўзбекистон банклари ассоциацияси аъзоси ҳисобланади.
Изоҳ (0)