«Российская газета» нашри 2015 йилнинг декабрь ойи ҳолатига кўра Россияда сотилаётган энг арзон автомобиллар рейтингини тузди.
Энг арзон автомобиллар ўнлигида биринчи ўринни Россияда ҳозирча Daewoo бренди остида сотилаётган Matiz ўзида сақлаб қолди.
Двигательи ҳажми 0,8 литр, қуввати 51 от кучига тенг, беш босқичли механик узатмалар қутиси билан таъминланган Matiz ноябрь ойида Россия бозорида 314 минг рубл (тахминан 4,5 минг доллар)дан сотилди.
Рейтингнинг дастлабки ўнлигида Matiz’дан кейинги ўринларни қуйидаги автомобиллар эгаллаган:2. Lifan Smily — 319,9 минг рубл
3. Lifan Smily New — 364,9 минг рубл
4. Lada Granta седани — 368,9 минг рубл
5. Lifan Solano — 379,9 минг рубл
6. Lada Granta лифтбеки — 388,5 минг рубл
7. Geely GC6 — 389 минг рубл
8. Chery Bonus (ZAZ Forza) — 389,9 минг рубл
9. Renault Sandero хетчбеки — 399 минг рубл
10. Datsun on-DO — 400 минг рубл
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Matiz автомобили ноябрь ойида ҳам Россияда сотилаётган энг арзон автомобиллар рейтингида биринчи бўлганди.
Изоҳ (0)