General Motors Powertrain Uzbekistan қўшма корхонаси ишчилари завод яқинида жойлашган 237-мактабда экология ва атроф-муҳит муҳофазасига бағишланган махсус тадбир ташкил этди. Мактаб ўқувчилари билан учрашув компаниянинг ижтимоий масъулликка йўналтирилган лойиҳаси доирасида ўтказилди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» АК матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тадбирда ўқувчиларга General Motors компаниясининг ривожланиш тарихи ҳамда атроф-муҳит муҳофазаси бўйича тақдимотлар намойиш этилди. Компаниянинг экология ва атроф-муҳит бўйича менежери Озода Исмаилова болалар билан биргаликда ҳавонинг ифлосланиши, биологик хилма-хилликни асраш, чиқиндиларни утилизация қилиш каби глобал муаммоларни муҳокама қилиш билан бирга атроф-муҳит муҳофазаси бўйича General Motors Powertrain Uzbekistan қўшма корхонаси амалга ошираётган ишлар ҳақида ҳикоя қилиб берди.
«Мактаб ўқувчилари билан қизғин суҳбат тарзида ўтказилган тадбирда болажонлар компания ва унинг тизимида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олди. Тадбир сўнгида корхона ишчилари ишлаб чиқаришдан ортиб қолган материаллардан тайёрланган қуш уяларини болажонлар ўзлари ўрнатишлари учун уларга тақдим этди», — дейилади «Ўзавтосаноат» матбуот хизмати хабарида.
Изоҳ (0)