Самарқанд шаҳар Амир Темур маданият ва аҳоли дам олиш маркази ҳамда Самарқанд шаҳар 55-сон умумтаълим мактаби ҳамкорликда «Янги йил карнавали» деб номланган театрлаштирилган томошасига барча бадиий ҳаваскорлик жамоалари катта тайёргарлик кўрди. Ушбу карнавал мусиқали драма кўринишида талқин қилинганлиги учун томоша жуда қизиқарли ўтди. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар Амир Темур маданият ва аҳоли дам олиш маркази директори Очил Жуманазаров «Дарё»га маълум қилди.
Эртак қаҳрамонлари «Буратино» номли намунали болалар бадиий қўғирчоқ жамоаси аъзолари томонидан ижро қилинди.
Томошада Амир Темур маданият ва аҳоли дам олиш маркази қошида фаолият кўрсатаётган «Рақс» жамоаси (хореограф – Ёдгора Нарзуллаева) ва «Афросиёб» вокал-чолғу гуруҳ (бадиий раҳбари – Салоҳиддин Орипов) ҳамда хонанда Шерзод Турсунов ва 55-сон умумтаълим мактаби ўқувчиси Бобур Муҳиддиновлар ўз дастурлари билан иштирок этди.
Ушбу театрлаштирилган томошалар мактаб, маҳаллалар маркази, арча майдончалари ва меҳрибонлик уйларида намойиш қилиниши режалаштирилган.
Изоҳ (0)