Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш услубиётини тасдиқлади (pdf) деб ёзади «Газета.uz».
Ҳуқуқий экспертиза — лойиҳаларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, уларга нисбатан юқорироқ юридик кучга эга бўлган бошқа қонун ҳужжатларига, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлигини, шунингдек, ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ва мақсадга мувофиқлигини текширишни амалга ошириш.
Коррупцияга қарши экспертиза адлия органлари томонидан ҳуқуқий экспертиза доирасида ўтказилади. Коррупцияга қарши экспертизанинг вазифалари лойиҳаларда коррупцион ҳуқуқбузарликлар содир этишга имконият яратувчи коррупциявий омилларни аниқлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш жараёнида коррупцион тусдаги хавфларнинг вужудга келиши имкониятларини прогнозлаштириш, лойиҳаларда аниқланган коррупциявий омилларни бартараф этишга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқиш ва чораларни кўриш ва бошқалардан иборат.
Коррупцияга қарши экспертиза ўтказилаётганда ҳам расмий (норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, халқаро шартномалар, расмий эълон қилишлар, статистика, суд амалиёти), ҳам норасмий (ОАВлар хабарлари, илмий нашрлар, интернетдаги норасмий ресурслар) ахборотдан фойдаланилади.
Ҳужжатда бошқа қатор қоидалар санаб ўтилган.
Изоҳ (0)