Приморьенинг сафари боғида эчки Тимур билан дўстлашиб қолган йўлбарс Амур қуруқ ўтни ейишга ҳаракат қилиб кўрди, лекин ўша куниёқ йиртқич ҳайвонларга мос бўлган озуқа ― гўштга қайтди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар қилмоқда.
«Рождество куни йўлбарс Амур вегетариан бўлишга қарор қилди. Ўзининг сарҳадларини айланиб ўтар экан, уни бир кўкат қизиқтириб қолди. Йўлбарс ёнбошлаб олиб, ўтнинг пояларини иштаҳа билан чайнай бошлади», ― дея маълум қилди сафари боғи.
Бироқ, шу куннинг ўзидаёқ, кечқурун йўлбарс тўйиб гўшт тановул қилиб олди.
«Гўштнинг ҳидини сезган йўлбарс ўкирганча ошхона бўйлаб югура бошлади. Кейин унга берилган бир бўлак гўштни тутиб олиб, хириллаб ея бошлади», ― дея сафари боғи маълум қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, йўлбарс Амур ва эчки Тимур Instagram’да ўз аккаунтига эга бўлган эди.
Изоҳ (0)