24 декабрь, пайшанба куни Москвада «Бауманская» метро бекати капитал таъмирдан сўнг очилди, дея хабар бермоқда «Новости Узбекистана» Москва ҳукумати матбуот хизматига таяниб. Реставрация жараёнида Ўзбекистондан келтирилган мармардан фойдаланилди.
«Бауманская» метро бекати 1944 йилда қурилган бўлиб, капитал таъмирга муҳтож бўлган. Реставрация ишлари чоғида бекатнинг ўша вақтлардаги қиёфасини ва тузилмасини тиклашди.
Вестибюлнинг олд томони, деворларнинг мармар қопламаси, полдаги терма нақш, безак элементлари, чироқлар, шунингдек, меъморчилик ва декоратив-тасвирий санъат асарлари реставрация қилинди. Хабарда таъкидланишича, мармар Ўзбекистондан келтирилди.
Изоҳ (0)