Исроилда чўчқа гриппи туфайли бир аёл вафот этди, яна 8 киши шундай ташхис билан касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Саккиз нафар аёл (улардан уч нафари ҳомиладор) касалхоналарга чўчқа гриппи ташхиси билан ётқизилди. Уларнинг ҳолати оғир эканлиги айтилмоқда. Олдинроқ Петах-Тиква шаҳридаги Ишоқ Рабин номли тиббиёт марказида чўчқа гриппи асорати туфайли 50 ёшли аёл ҳаётдан кўз юмганди. Чўчқа гриппидан ташқари аёл вирус туфайли зўрайган сурункали касалликлардан ҳам азият чеккан», — дея хабар қилган Исроил телевидениесининг 9-канали.
Исроил соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларни гриппга қарши эмланишга чақирган.Маълум бўлишича, айни пайтда оғир ҳолатда ётган аёллардан ҳеч бири хасталикка қарши эмлаш олмаган.
Изоҳ (0)