Синай яриморолининг шимолида 24 декабрь, пайшанба куни юз берган портлаш оқибатида бир нафар полициячи ҳалок бўлиб, яна икки нафари яраланди. Бу ҳақда «Ал-Аҳрам» берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, Шимолий Синай провинциясининг пойтахти Ал-Ариш яқинида, полициячиларнинг хизмат автомашинаси ўтиб кетаётган вақтда, йўлнинг четига ўрнатилган портловчи мослама портлаган.Воқеа содир бўлган жой ҳуқуқни муҳофаза қилиш хизмати ходимлари томонидан қуршаб олинди. Хавфсизлик кучлари, бошқа портловчи қурилмалар бор-йўқлигини аниқлаш мақсадида яқин атрофдаги ҳудудни кўздан кечириб, ҳужумни уюштирган жангариларни қидирмоқда.
Изоҳ (0)