Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) 2015 йилда Европага келган муҳожирларнинг сони бир миллион 6,5 минг кишини ташкил этганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилмоқда.
21 декабрь ҳолатига, Европага ўтиб олиш мақсадида 972 минг 500 нафар муҳожир Ўртаер денгизини кесиб ўтди. Бундан ташқари, яна 34 минг нафарга яқин муҳожир ва қочоқлар Туркиядан Болгария ва Грецияга қуруқлик орқали келди.
Изоҳ (0)