«Mobinfo.uz» интернет нашри Тошкентдаги «Малика» («Флешка») маиший техника ва электроника бозорида сотилаётган Samsung Gear S2 смарт-соатларининг 22 декабрь ҳолати бўйича нархларини эълон қилди.
Келтирилган маълумотларга кўра, корпуси ва боғичи билан бир-биридан фарқ қиладиган икки хил турдаги – Gear S2 Classic смарт-соати 2,1 миллион сўм атрофида, Gear S2 Sport эса 1,9 миллион сўмга сотувга чиқарилган.
Рўйхатда келтирилган қурилмаларни кўрсатилган нархларда сотиб олишга «Дарё» нашри кафолат бермайди. Қурилмалар ва уларнинг нархлари ҳақидаги ахборот фақат танишиш учун тақдим этилган.
Изоҳ (0)