Россиялик космонавт Халқаро космик станция бортида туриб, роботни Ерда Марс тупроғига ўхшатиб қурилган лабиринтдан ўтказди, дея хабар бермоқда «Hi-tech.mail.ru». Бундан ташқари, у роботни ҳаракатлари Ердан назорат қилинган бошқа бир робот билан жуфтликда бошқарди.
Бошқарув махсус жойстик орқали амалга оширилди, шунинг ҳисобидан орбитадан сигнал узатишдаги 0,1 сония кечикиш қопланди, космонавт эса роботнинг ҳаракатини ва унинг атроф-муҳит билан алоқасини ҳис қилди. Шунингдек, Волков мониторда тасвирларни — ҳаракатларини телеметрия сигналлари назорат қилган роботнинг видеоси ва уч ўлчамли моделини кўриб турди.
Космосда туриб, Ердаги роботларни бошқариш бўйича илмий эксперимент раҳбари Владимир Заборовский таъкидлашича, космонавтнинг орбитада туриб Ерда ҳаракатланаётган роботни бошқариши тарихда биринчи марта содир бўлди.
Унинг сўзларига кўра, ХКС билан 20 та алоқа сеанси давомида космик роботларни бошқариш бўйича ўнта функционал топшириқнинг олтитаси бажарилиб бўлган.
Изоҳ (0)