«Дарё»да доимий рукн — ҳар иш куни энг муҳим янгиликларнинг кечки дайжести бериб борилади.
1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги аҳолига Янги йилни уйда нишонлашни тавсия қилди. Шаҳар ҳокимлиги ресторан ва кафеларни 31 декабрь куни ёпиб қўйиш бўйича ёзма буйруқ ёки тавсиялар берилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
2. Brent туридаги нефть нархи 36,2 доллардан пастлаб, 2004 йил июнидаги минимум кўрсаткични янгилади. Экспретлар ҳисоб-китобига кўра, дунё нефть бозорларида хомашё таклифининг талабдан кўра ошиқлиги 2016 йил охирига қадар сақланиб қолади.
3. Самарқандча Lacetti: олди Chevrolet Gentra, орқаси Buick Excelle. Автоҳаваскорлар учун куннинг энг муҳим янгиликларидан бири. Айтишларича, 2016 йилдан ўзбекистонлик харидорларга айнан шундай Lacetti’лар тарқатилади.
4. Ўзбекистонда Янги йил байрами арафасида алоқа сифатини таъминлашга эътибор қаратилади. Мобил операторлар эса, ўтган йилларнинг тажрибасидан келиб чиқиб, 31 декабрь куни яхшилаб ишлашга тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабар бергандик.
5. Блаттер ва Платини 8 йилга футболдан четлатилди. Блаттернинг сўзларига кўра, агар ЖЧ—2022 мезбонлиги Қатарга эмас, АҚШга берилганида эди, ҳозир ҳаммаси аввалгидек тинч давом этаётган бўларди.
Изоҳ (0)