Бундан уч ҳафта илгари Тошкентдаги Samarqand Darvoza савдо-кўнгилочар марказида Tez Food кафесининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтганди.
Мазкур муассаса ҳақида нафақат энг нозиктаъб хўрандалар, балки, айтишларича, шаҳарнинг катта-катта рестораторлари ҳам илиқ фикрларни билдирмоқда, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари эса Tez Food ва унинг хизматларига бўлган қизиқишни оширса оширмоқдаки, асло камайтираётгани йўқ.
«Плагиат изламанг, бу бор-йўғи ҳазил», — дейилади Tez Food’нинг Facebook’даги жуда жонли саҳифасида. Google, Ferrari, Apple каби жаҳонга машҳур брендлар ва гўжа, норин, лағмон каби ўзбек миллий таомлари ўртасидаги нозик ва табассум улашувчи боғлиқликларни топа олгани учун ҳам лойиҳа муаллифларини олқишласа арзийди.
Изоҳ (0)